Adidas немис концерни Париждаги Сан-Денида 360 градусли проекцияга эга футуристик стадионни намойиш қилди, деб хабар берилмоқда «Газета.Ru» нашри ихтиёрига келиб тушган матбуот баёнотида.

Очилиш маросимига Зинедин Зидан, Пер Мертезакер ва Хави каби афсонавий футболчилар ташриф буюрдилар. Номдор футболчилардан ташқари, тадбирда Германия, Испания, Россия, Бельгия, Дания ва Швециядан ёш ўйинчилар ҳам иштирок этдилар. “Менга ёш ўйинчиларда мен ўйинлар олдидан мухлислар армияси олдида ҳис қилган ҳиссиётларни бошдан кечириш имконияти борлиги ёқади. Футбол бўйича Европа чемпионати финалида иштирок этиш ноёб тажриба. Ўйин олдидан сен ҳис қиладиган ҳаяжон, сен туннелдан кетаётганингда андреналин қуйилиши, имкониятлар чегарасида ўйнашга илҳомлантирувчи оломон ҳайқириғи. Буларнинг барчасини Future Arena’да ҳис қилиш мумкин. Умид қиламанки, янги авлод бу муҳитни тўлиқ ҳис қила олади. Ким билади, бундай стадионда ўйнашдан илҳомланган ҳолда нималарга эришиш мумкин?”, деб стадион ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди Зидан.

Тадбир иштирокчилари Европа чемпионати финал босқичининг расмий тўпи – Beau Jeu билан биринчилардан бўлиб футбол ўйнашга муваффақ бўлишди. Бу тўпни бундан аввал Зинедин Зидан инстаграмдаги саҳифасида чоп этган эди. Шунингдек, ёш ўйинчилар Евро-2016 да 6 та давлат терма жамоаси иштирок этадиган расмий меҳмон кийимларини намойиш қилишди.