Бразилиядаги фестиваль пайтида АҚШнинг Техас штатидан 26 ёшли дорбоз аёл Вера Дики пошнали туфли кийган ҳолда 840 метр баландликда тортилган дор йўлдан ўтди.

“Қўрқмас” аёл Педра-да-Гавеа қояси ёнидаги дор йўлни пушти туфлиларда кечиб ўтди, бунда унга хавфсизлик чораси сифатида фақатгина хавфсизлик арқони маҳкамланган эди, холос.