Санкциялар давлатларга ташқи сиёсатда қўйилаётган мақсадларни амалга оширишда ёрдам бермоқда. Бу усул куч ишлатишнинг ўрнини босадиган самарадор ва қонуний методдир. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси катта маслаҳатчиси Жил Дердериан баёнот берди.

Бош Ассамблеянинг 2-қўмитасида қабул қилинган ривожланаётган давлатларга нисбатан бир томонлама иқтисодий чоралар кўришга йўл қўймаслик тўғрисидаги резолюцияга АҚШ қарши овоз берди. Бу қарорни тушунтирар экан, Дердериан хоним санкциялар куч ишлатишнинг ўрнини босиши мумкинлигини таъкидлади.

“Йўналтирилган мақсадли санкциялар куч ишлатишнинг самарадор ва қонуний муқобили бўлиши мумкин”, - деб таъкидлади дипломат.
Унинг сўзларига қараганда, иқтисодий чекловлар бир томонлама бўлганида ташқи сиёсатдаги мақсадларни амалга оширишга хизмат қилиши мумкин.