АҚШ Миллий футбол лигасининг (NFL) “Окленд Райдерс” жамоаси ўйинчиси Рэй-Рэй Армстронг полиция итига вовуллагани учун 7 йилга қамоққа ўтириши мумкин.

Маълумотларга кўра, воқеа 8 ноябрда “Питтсбург” жамоаси билан меҳмондаги учрашув олдидан юз берган – Армстронг кийиниш хонасидан чиққандан кейин полиция итига бақириб, футболкасини кўтариб, кўкрагига урганча итга вовуллаб кетган.

Маълум қилинишича, айни пайтда футболчига нисбатан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўрилмоқда. 24 ёшли футболчи бу безорилиги учун 7 йиллик қамоқ жазоси олиши мумкин.