АҚШ Сурияда "Жиҳодчи Жон"ни йўқ қилиш мақсадида ҳаво зарбаларини амалга оширди

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 5324

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Сурия шимолида ИШИД ташкилоти жаллодларидан бири, келиб чиқиши кувайтлик, Британия фуқаролигига эга бўлган жангари "Жиҳодчи Жон"ни йўқ қилиш мақсадида ҳарбий амалиёт ўтказиб, бир қанча нуқталарга ҳаво зарбалари йўллади.

Лақаби "Жиҳодчи Жон", асл исми Моҳаммад Эмвази бўлган бу жангари бир неча марта ташкилот томонидан интернетга жойлаштирилган видеоёзувларда асирларнинг бошини олаётган ҳолатда тасвирланганди.

АҚШ самолётлари уни ўлдириш мақсадида Суриянинг Ракка шаҳрига ҳужум қилган. Айни вақтда Пентагондагилар унинг ўлдирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланишини кутишмоқда.

Тахмин қилинишича, Эмвази 2013 йилда Буюк Британиядан Сурияга келган ва ИШИД аъзосига айланган.

Ўтган йилнинг августида у америкалик журналист Жеймс Фолини ўлдираётгани тасвирланган видео тарқатилганди ва шундан кейин у "машҳурлашди".

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 43878 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61330 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34031 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19237 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73521 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59820 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 304 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар