ЖЧ 2018 саралаши доирасида Аргентина – Бразилия учрашуви кучли ёмғир туфайли бир кунга ортга сурилди.

Хабар қилинишича, Буэнос-Айрес шаҳрида кучли ёмғир бўлиб ўтган. Натижада майдон сувга тўлган ва мухлисларнинг трибунада ўтириши хавфли тус олган.

Шу сабабли расмий мутасаддилар ўйинни қолдиришга қарор қилишган. Энди бу ўйин Тошкент вақти билан 14 ноябрь куни соат 05:00да бошланади.