"Лацио" жамоаси ярим ҳимоячиси Антонио Кандрева ўз фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.

Хабар қилинишича, римликлар жамоаси президенти Клаудио Лотито ва жамоа бош мураббий Стефано Пиоли футболчининг ўйинидан қониқмаяпти ва уни сотишга тайёр.
"Барселона" жамоси спорт директори Арьедо Брайда Кандревани кузатиб бормоқда.

Il Messagero нашри хабарига кўра, каталонияликлар футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Италия терма жамоасининг 28 ёшли футболчиси жорий мавсумда "Лацио" сафида 8та ўйин ўтказиб, ҳали гол ура олмаган.