Ўтган октябрь ойида Англия Премьер-лигасининг энг яхши футбочиси номини қўлга киритган "Лестер" футболчиси Жейми Вардига Ла Лига грандлари "Барселона" ва "Реал" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Ҳар иккала жамоа скаутлари 28 ёшли футболчининг ўйнини кузатиш мақсадида Испания ва Англия термалари ўртасида бўладиган учрашувни томоша қилишмоқчи эди, аммо Варди жароҳати сабабли бу ўйинни ўтказиб юборади, дея хабар беради Daily Mail нашри.

Маълумот учун, футболчи бу мавсум Англия чемпионатида 12та учрашувда майдонга тушиб, 12 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган. 9 ўйиндан буён эса кетма-кет гол уриб келмоқда. Унинг "Лестер" билан амалдаги шартномаси 2017 йилгача тузилган.