Алоқа оператори Beeline Фарғона вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Тақдим этилаётган хизматларнинг юқори сифатини таъминлаш учун компания доимий равишда тармоқ сиғимини кенгайтирмоқда. Кун сайин мобил Интернетга бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда – ва хизматлар сифатининг ошиши нафақат муваффақият гаровидир, балки мижозларнинг ишончини оқлаш имкониятидир”.

Эслатиб ўтамиз, сўнги вақт мобайнида фарғона вилоятида 70га яқин 3G база станциялари ишга туширилди.