Олимларнинг айтишича, дунёда ҳароратнинг кўтарилиши ва океанларда сувларнинг исиши туфайли акулаларнинг ов қилиши қийинлашмоқда.

Маълум қилинишича, иқлим исиши туфайли сувлар карбонат ангидрид гази билан тўйинмоқда ва натижада жониворлар сузиш учун кўпроқ куч сарфлашмоқда. Бу эса уларнинг организмида моддалар алмашинуви жараёнини ёмонлаштирмоқда. Бу ҳақдаги тадқиқот матни Scientific Reports журналида эълон қилинган.

Биологлар ўтказган тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, сувларнинг исиши туфайли акулаларнинг яшаб қолиши сўроқ остида қолади.

"Сувлар исиши туфайли акулалар очликни янада кўпроқ ҳис қилишади, СО2 миқдори ортиши туфайли эса улар емиш топишда янада қийинлашади", дейди тадқиқот муаллифи.

"Агар акулалар ов қила олишмаса йўқолиб кетишлари мумкин ва океандаги озиқ-овқат занжирида узилиш рўй беради. Натижада, экотизим бузилади", дейилади мақолада.