БМТ Бош ассамблеясининг сентябрь ойида бўлиб ўтган 70- сессияси доирасида сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида бир томонлама иқтисодий чоралардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

РИА “Новости” хабарига кўра, иқтисодий ва молиявий масалаларни назорат қилишга қаратилган мазкур резолюция 12 ноябрь куни БМТ Бош ассамблеяси иккинчи қўмитаси томонидан қабул қилинди. Ҳужжатни кўриб чиқиш учун учун 117 мамлакат овоз берди, улардан 51 давлат бетараф қолган бўлса, фақатгина АҚШ ва Исроил қарши чиқди.

Резолюция лойиҳаси Жанубий Африка вакиллари томонидан ишлаб чиқилди. Унда бир томонлама иқтисодий чоралардан фойдаланиш ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти ва тараққиёт соҳасига энг кўп салбий таъсир кўрсатиши қайд этиб ўтилган.