Бош вазир: Қирғизистонда ҳар бир тадбиркорнинг сармояси сақланиши кафолатланиши керак

Иқтисодиёт 13 Ноябрь 2015 1718

"Қирғизистонда ҳар бир тадбиркор ўз сармоясининг ишончли йўналтирилиши кафолатига эга бўлиши керак", дейди Қирғизистон бош вазири Темир Сариев ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, "бизнес жаннати" яратиш Вазирлар Маҳкамасининг асосий вазифаси ҳисобланади. У вазирликлар ҳам ташқи ҳам ички сармоядорлар учун жозибали бизнес шароитлари барпо қилиниши кераклигини таъкидлаган.

"Иш яхши кечиши учун яхши шароитлар мавжуд бўлиши керак", дейди вазир.

"Барча тартибга солиш ва назорат қилиш органлари аудит ва бизнес ҳисоботларини соддалаштириш учун ислоҳотлар ўтказиши лозим. Шахсий мулкка қонундан ташқари аралашув ҳолатлари қатъий жазоланиши таъминланиши керак. Бу вазифалар ижросини таъминлаш бош вазирнинг Иқтисод ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Олег Панкратов зиммасига юклатилади. Сиз 2 ҳафта мобайнида хусусий мулк ва инвестицияларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиб, таклиф киритишингиз керак", дейди Сариев.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар