Францияда БМТ саммити ўтказилиши туфайли чегараларда хавфсизликни таъминлаш чоралари жорий қилинди

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 1392

Франция ҳукумати 30 ноябрь куни Париж шаҳрида бошланадиган, БМТнинг иқлимий ўзгаришларга бағишланган 21-конференцияси муносабати билан мамлакатнинг барча қўшнилари билан чегараларида 13 ноябрь кунидан бошлаб қатъий назорат ўрнатилади. Бу ҳақда ТАСС нашри Франция ИИВ раҳбари Бернар Казневга асосланиб хабар қилган.

Қатъий чоралар шу йилнинг 13 декабригача амал қилади. Вазирнинг аниқлик киритишича, чегараларда хавфсизликни таъминлаш учун полициянинг 30 минг нафар ходими сафарбар қилинади. Конференция бошланиши арафасида ва у бўлиб ўтаётган кунларда тартиблар янада кескинлашади.

"13 ноябрдан 19 ноябргача мобил назорат пунктлари барпо қилиниши ишлари ўтказилади. Бу муддатда чегаралар орқали ҳаракатланишда чекловлар бўлмайди. Конференция бошланишига 10 кун қолганида назорат кучайтирилади", деб маълум қилган Казнев.

Унинг қайд этишича, гап чегараларни бутунлай ёпиб қўйиш ҳақида кетмаяпти.

БМТнинг иқлимий конференцияси шу йилнинг 30 ноябридан 11 декабригача ўтказилади. Унда дунёнинг 80дан ортиқ давлати раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар