Германия терма жамоаси теракт хавфи туфайли Париждаги меҳмонхонадан эвакуация қилинди

Спорт 13 Ноябрь 2015 3275

Париждаги меҳмонхонага жойлашган Германия терма жамоаси футболчилари 13 ноябрь куни меҳмонхонада бомба бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлгач, эвакуация қилинди. Бу маълумот терма жамоа менежери Оливер Бирхофф томонидан тасдиқланган.

"Портлаш хавфи пайдо бўлди. Меҳмонхона ёпилди ва ундаги одамлар хавфсиз жойларга кўчирилди", дея маълумот берган Бирхофф Kölner Express нашрига.

Манбанинг ёзишича, германиялик футболчилар Парижнинг 16-округидаги "Молитор" меҳмонхонасида жойлашишганди. Бомба ҳақида хабар пайдо бўлгач, полиция етиб келиб, ҳудудда текширув ишлари олиб борган.

Кейинчалик бу маълумот ёлғонлиги аниқланган.

Футболчилар бошқа жойга олиб борилишган. Улар бугун Франция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари керак.

"Меҳмонхонада бомба борлиги ҳақида маълумот пайдо бўлгач, бизни эвакуация қилишди. Ҳозир барчамиз хавфсиз жойдамиз. Озроқ теннис ҳам ўйнадик", дея ёзади терма жамоа аъзоларидан бири Сами Хедира.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар