Германия суди 87 ёшли Урсула Хавербек-Ветцелни холокостни рад қилганликда айблаб 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Suddeutsche Zeitung нашри хабар қилди.

Айтилишича, аёл “Освенцим бухгалтери” Оскар Гренинг иши бўйича суд жараёнида берган баёноти учун судланган. У журналистларга Освенцим яҳудийлар ёппасига қирилган жой эмаслигини, холокостнинг ҳам бўлмаганини айтган эди.

Суд бундай баёнотлар жамиятда агрессив кайфиятларини келтириб чиқаради, деб топди.