Гренландиядаги йирик музликлардан бири тезлик билан эримоқда

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 3936

Мутахассислар Гренландиядаги асосий музликлардан бири эришни бошлагани, бу музликнинг бутунлай эриши туфайли дунё океани сатҳи 50 см кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, иқлим исиши туфайли Гренландиянинг бир қисми бўлган Zachariae Isstrom музлиги шиддат билан эримоқда.

Ундан янги айсберглар ажралиб чиқаётгани ва музликнинг эриши туфайли ҳар йили Атлантика океанига 5 миллиард тонна сув қўшилаётгани айтилган.

Гренландиянинг бошқа қисмларида ҳам музликларнинг йўқотилиши кузатилмоқда.

Рейтер нашрининг ёзишича, агар Гренландия бутунлай эриб тугаса, дунё океани сатҳи 6 метр баландлашади.

Шу ойнинг охирида Парижда бошланадиган БМТнинг иқлимий ўзгаришларга бағишланган 21-конференцияси (30 ноябрь-11 декабрь) давомида ушбу масалага ҳам эътибор қаратилиши кўзда тутилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар