ИШИД жангарилари Ливан пойтахти Байрутда содир этилган иккита теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, биринчи портловчи қурилма мотоциклга ўрнатилган бўлган. Портлаш содир этилгандан кейин одамлар жароҳат олганларга ёрдам бериш мақсадида тўпланганларида жангари-худкуш иккинчи портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.

Охирги маълумотларга кўра, терактлар оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 180 дан кўпроқ одам жароҳат олди.

Қайд этилишича, портловчи қурилмалар шаҳарнинг жанубида жойлашган Бурж-ал-Баражна лагерида портлатилган.