Исломободда олий даражадаги Тожикистон-Покистон музокаралари бўлиб ўтди

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 2367

Тожикистон-Покистон муносабатларининг ривожланиш истиқболлари 12 ноябрда Исломободда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Покистон бош вазири Навоз Шариф билан учрашувидаги музокараларда муҳокама қилинди.

Эмомали Раҳмон матбуот хизматининг маълум қилишича, Тожикистон президенти кенгайтирилган таркибдаги музокаралар давомида Покистон билан муносабатларнинг мустаҳкамланиши ва ҳамкорликнинг кенгайтирилиши Тожикистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланишини таъкидлаб ўтди. Раҳмон Покистоннинг Жанубий Осиё минтақаси ва ислом дунёсидаги геостратегик ҳолати ва имижига юқори баҳо берди ва Тожикистон учун бу давлат билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини айтди.

Музокаралар давомида сиёсий, иқтисодий, инвестицион, савдо, энергетика, мудофаа ҳамда илмий-техник ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикрлар алмашилди.

Икки давлат ўртасидаги 23 йиллик дипломатик муносабатлар давомида турли соҳаларда 40 дан кўпроқ икки томонлама ҳужжатлар имзолангани таъкидлаб ўтилди.

Тожикистон ва Покистон ўртасидаги савдо айланмаси 1998 йилдаги 18 млн доллардан 2014 йилда 89 млн долларгача етгани алоҳида мамнуният билан таъкидланди.

Автомобиль ва темир йўллар қурилиши, Покистоннинг Тожикистондаги энергетика лойиҳаларидаги иштироки, Тожикистон саноатига инвестиция киритиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида эътироф этилди.

Томонлар террорчилик ва экстремизмга қарши биргаликда курашиш лозимлигини айтиб ўтишди.

Раҳмон Навоз Шарифга Тожикистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф қилди ва унинг таклифи мамнуният билан қабул қилинди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар