Лондонда старт олиш арафасида турган ATP`нинг якуний турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг энг кучли саккиз нафар ҳам яккалик, ҳам жуфтликдаги ракетка усталари иштирок этади.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, илк гуруҳ босқичидаёқ сайёрамизнинг биринчи ва учинчи рақамли теннисчилари сербиялик Новак Жокович ҳамда швейцариялик Рожер Федерер ўзаро тўқнаш келишади.

Ҳар бир гуруҳдан икки нафардан теннисчи ярим финалга йўлланма олади.

Турнир 15 ноябрь куни бошланади ва 22 ноябргача давом этади.

Стэн Смит гуруҳи:

Новак Жокович (Сербия, 1)

Рожер Федерер (Швейцария, 3)

Томас Бердих (Чехия, 6)

Кеи Нисикори (Япония, 8)

Илие Настасе гуруҳи:

Энди Маррей (Буюк Британия, 2)

Стэн Вавринка (Швейцария, 4)

Рафаэль Надаль (Испания, 5)

Давид Феррер (Испания, 7)

 

Шунингдек, жуфтликлар ўртасидаги турнирнинг гуруҳ босқичига ҳам қуръа ташланди.

Артур Эш ва Стэн Смит гуруҳи:

Боб Брайан / Майк Брайан

Жейми Маррей / Жон Пирс

Симоне Болели / Фабио Фоньини

Рохан Бопанна / Флорин Мергеа

Питер Флеминг ва Жон Макинрой гуруҳи

Жан-Жюльен Ройер / Хориа Текэу

Иван Додиг / Марсело Мело

Николя Маю / Пьер-Уго Эрбер

Марцин Матковски / Ненад Зимоньич