Жон Керри АҚШ Сурияда учта мақсадни кўзлаётганини маълум қилди

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 6537

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Суриядаги вазиятга изоҳ бера туриб, президент Барак Обама АҚШ Сурия борасида учта мақсадни ўз олдига қўйганини маълум қилди.

Керри бу ҳақда Вашингтондаги Тинчлик институтидаги нутқида айтиб ўтди.

АҚШнинг Суриядаги биринчи мақсади ИШИД террорчилик гуруҳи устидан ғалаба қозониш, иккинчиси – Суриядаги фуқаролик урушини сиёсий музокаралар йўли билан тугатиш ва ниҳоят учинчиси ўзининг минтақадаги иттифоқчиларига ёрдам беришдан иборат.

Аввалроқ Жон Керри ИШИДни дунёдаги энг катта хавф деб атаган эди. Керри ўзининг нутқида АҚШнинг Сурияга нисбатан стратегиясига катта эътибор қаратди ҳамда Эрон ва Украинага ҳам тўхталиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар