Сурия президенти Башар Асаднинг келажаги ва ўрни ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтондаги Тинчлик институтидаги нутқи давомида.

Керрининг айтишича, айни пайтда АҚШ Россия ва Эрон билан ушбу масала устида ишламоқда.

“Асаднинг келажаги ва ўрни ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда, биз буни тан оламиз”, деб айтди Керри ҳамда АҚШ ҳали ҳам Асаднинг кетишини талаб қилаётганини айтиб ўтди.

Керри, шунингдек, Асадни “террорчиларни ўзига тортувчи оҳанграбо (магнит)” деб атади ҳамда Сурия президенти юргазаётган сиёсат ИШИДнинг минтақада ёйилиши билан бевосита боғлиқлигини таъкидлади.