13 ноябрь куни Шимолий Кореяда 95 ёшида вафот этган маршал Ли Иль Солни дафн этиш маросими ўтказилди. Унда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин, ҳарбий қўмондонлар, партия ва давлат амалдорлари қатнашди.

7 ноябрь куни саратон хасталиги туфайли вафот этган маршалнинг тобути Пхеньяндаги қаҳрамон инқилобчилар дафн қилинадиган Тэсонсан қабристонига олиб келинган.
Дафн маросимида вице-маршал Хван Бен Со нутқ ирод қилган.

Афсонавий маршални сўнгги йўлга кузатиш учун ўн минглаб кишилар кўчаларга чиқишган.