KUN.UZ дайжести: 13 ноябрь, Дунё хабарлари

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 3638

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 13 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Оқ уй: Обаманинг G20даги режасида Путин билан учрашув йўқ, бироқ улар суҳбатлашишлари мумкин>>

АҚШ президенти Барак Обаманинг жадвалида Анталияда бўлиб ўтадиган “катта йигирматалик” (G20) саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув белгиланмаган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Қозоғистон ҳукумати Мисрга парвозларни тақиқлади>>

Қозоғистон ҳукумати Мисргасайёҳлик парвозларини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қозоғистон Сармоялар ва тараққиёт вазирлигининг Фуқаролик авиацияси қўмитаси сайёҳлик операторларини янги қарор тўғрисида огоҳлантирди.

Байрутдаги теракт: қурбонлар сони 43 нафарга етди>>

12 ноябрь куни кечаси Ливан пойтахти Байрут шаҳрида амалга оширилган терактлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 43 нафарни ташкил қилмоқда. Ливан полицияси берган маълумотда айтилишича, теракт натижасида жароҳатланган 200 нафардан ортиқ киши шаҳардаги шифохоналарга олиб борилган.

Обама Либерияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларни бекор қилди>>

АҚШ президенти Барак Обама Либерияга нисбатан киритилган иқтисодий санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Оқ уйдаги расмий вакили Нед Прайс маълум қилди.

Дэниэл Крэйг нега Путиннинг ролини ижро этмаслигини айтди>>

Таниқли актёр Дэниэл Крэйг нега экранда Россия президенти Владимир Путиннинг образини гавдалантирмаслигини айтди.

АҚШ Сурияда "Жиҳодчи Жон"ни йўқ қилиш мақсадида ҳаво зарбаларини амалга оширди>>

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Сурия шимолида ИШИД ташкилоти жаллодларидан бири, келиб чиқиши кувайтлик, Британия фуқаролигига эга бўлган жангари "Жиҳодчи Жон"ни йўқ қилиш мақсадида ҳарбий амалиёт ўтказиб, бир қанча нуқталарга ҳаво зарбалари йўллади.

Америкалик дипломат: санкциялар давлатларнинг ташқи сиёсатдаги мақсадларига хизмат қилмоқда>>

Санкциялар давлатларга ташқи сиёсатда қўйилаётган мақсадларни амалга оширишда ёрдам бермоқда. 

ОАВ: Мисрда қулаган А321 самолёти бортида таймер ўрнатилган бўлган>>

Россиянинг А321 самолётининг Мисрда фалокатга учрашини тергов қилаётган терговчилар самолёт бортида “икки соатга ўрнатилган таймер” бўлгани ҳақида маълум қилдилар, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.

Ироқ курдлари етакчиси Синжар шаҳри жангарилар қўлидан озод бўлганини эълон қилди>>

Ироқ курдлари етакчиси Масуд Барзани Синжар шаҳри ИШИД жангарилари қўлидан озод этилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Польша президенти янги бош вазирни тайинлади>>

Польша президенти Анжей Дуда Беата Шидлони мамлакат бош вазири этиб тайинлаб, унга янги ҳукуматни шакллантириш вазифасини топширди, дея хабар бермоқда TVN24 телеканали.

Жон Керри: Асаднинг Суриядаги келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда>>

Сурия президенти Башар Асаднинг келажаги ва ўрни ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда, деб айтди АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтондаги Тинчлик институтидаги нутқи давомида.

Британия Туркияга қочқинлар оқимини тўхтатиши учун 400 млн евро бермоқчи>>

Буюк Британия ҳукумати Европага Суриядан кириб келаётган қочқинлар оқимини тўхтатиб қолиши учун Туркияга 400 млн евро миқдорида маблағ ажратмоқчи. Бу ҳақда The Guardian нашрида ёзилган.

Гренландиядаги йирик музликлардан бири тезлик билан эримоқда>>

Мутахассислар Гренландиядаги асосий музликлардан бири эришни бошлагани, бу музликнинг бутунлай эриши туфайли дунё океани сатҳи 50 см кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.

Суриядаги уруш давомида 300та археологик объект зарар кўрди>>

2011 йилдан буён Сурия ҳудудидаги 300га яқин археологик қазилма ишлари объектлари зарар кўрди. Бу маълумотларни мамлакат қадимиятлари ва музейлари ҳукумат департаменти директори Маъмун Абдулкарим Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида келтириб ўтди.

2015 йилда Қозоғистонда 800 нафарга яқин амалдор порахўрликда айбланди>>

2015 йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистонда 800 нафарга яқин давлат амалдори порахўрликда айбланган. Бу ҳақда журналистларга Қозоғистон Республикаси коррупцияга қарши кураш ва давлат хизматлари агентлиги вакили Алик Шпекбаев маълум қилган.

Жаҳон бозорида нефть нархи 44 долларга тушди>>

Жаҳон бозорларини нефть ва металл нархларининг тушиши билан боғлиқ янги хавф қамраб олмоқда. Инвесторлар бу ҳолат Хитой иқтисодиётининг келгусида янада секинлашига олиб келишидан хавотир олишмоқда.

МТС компанияси нархи 10 кун ичида 1 млрд долларга тушиб кетди>>

МТС компаниясининг АҚШдаги депозитар қоғозлари нархи 2014 йил декабридаги максимал тушиш кўрсаткичларини янгилаб, компанияда котировкалари 13.3 фоизга тушиб, битта қоғоз нархи 6.39 долларни ташкил қилди.

БМТ ривожланаётган давлатларга бир томонлама иқтисодий санкциялар қўллашга қарши резолюция қабул қилди>>

БМТ Бош ассамблеясининг сентябрь ойида бўлиб ўтган 70- сессияси доирасида сиёсий босим ўтказиш воситаси сифатида бир томонлама иқтисодий чоралардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

.uz доменидаги 430 та сайт энг кўп ташрифга эга сайтлар рейтингидан жой олди>>

2015 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра тузилган энг кўп ташрифга эга 1 млн.та сайтлар рейтингига (Top-1М) кирган .uz доменидаги сайтлар сони 430 тани ташкил қилди.

Samsung 2016 йилги флагман процессорини тақдим қилди>>

Samsung’нинг смартфонлар учун энг янги флагман процессори Exynos 8 Octa 8890 расман намойиш қилинди. Процессор 10 фоизга ошган тежамкорликда 30 фоизлик ишлаб чиқариш унумдорлигини беришга ваъда беради.

Германия терма жамоаси теракт хавфи туфайли Париждаги меҳмонхонадан эвакуация қилинди>>

Париждаги меҳмонхонага жойлашган Германия терма жамоаси футболчилари 13 ноябрь куни меҳмонхонада бомба бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлгач, эвакуация қилинди.

Криштиану Роналду: Менимча, «Олтин тўп»ни Месси олади>>

"Реал" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2015 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган "Олтин тўп" мукофотига ким сазовор бўлиши ҳақидаги тахминини билдириб ўтди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар