Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 13 ноябр куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Дунёнинг энг қиммат олмоси 7 ёшли хитойлик қизча учун харид қилингани маълум бўлди>>

Гонгконгда яшовчи 7 ёшли қизча Жозефина Лоу дунёнинг энг қимматбаҳо олмоси, 12 каратлик “Мовий ой” олмосига эгалик қилмоқда.

АҚШ Миллий футбол лигаси ўйинчиси полиция итига вовуллагани учун 7 йилга қамоққа ўтириши мумкин>>

АҚШ Миллий футбол лигасининг (NFL) “Окленд Райдерс” жамоаси ўйинчиси Рэй-Рэй Армстронг полиция итига вовуллагани учун 7 йилга қамоққа ўтириши мумкин.

Биологлар: Глобал исиш туфайли акулалар ов қилиш қобилиятини йўқотишади>>

Олимларнинг айтишича, дунёда ҳароратнинг кўтарилиши ва океанларда сувларнинг исиши туфайли акулаларнинг ов қилиши қийинлашмоқда.

2015 йилда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 62 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлгани аниқланди>>

2015 йилнинг шу даврига қадар Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 62 нафар мактаб ёшидаги қизнинг ҳомиладор бўлгани аниқланди. Бу ҳақда "Актобе Таймс" нашри минтақанинг бош акушер-гинекологи Максат Сергазин маълумотига асосланиб хабар берди.

Ноябрь премьераси: янги “007” кино ишқибозларини ҳайрон қолдира олдими?>>

Воқеалар Мехикода, халқ сайли чоғида бошланади. Ажабтовур ниқоб тақиб олган Бонд ўн минглаб одамлар ичидан ўзига керакли шахсни – шаҳарда кўпорувчилик ҳаракати уюштиришни режалаштираётган террорчи Марко Скьяррани осонлик билан топади.

Гренландиядаги йирик музликлардан бири тезлик билан эримоқда>>

Мутахассислар Гренландиядаги асосий музликлардан бири эришни бошлагани, бу музликнинг бутунлай эриши туфайли дунё океани сатҳи 50 см кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.

Германияда 87 ёшли аёл холокостни рад қилганликда айблаб суд қилинди>>

Германия суди 87 ёшли Урсула Хавербек-Ветцелни холокостни рад қилганликда айблаб 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Suddeutsche Zeitung нашри хабар қилди.

Америкалик аёл 840 метр баландликдаги дор йўлдан пошнали туфлида ўтди>>

Бразилиядаги фестиваль пайтида АҚШнинг Техас штатидан 26 ёшли дорбоз аёл Вера Дики пошнали туфли кийган ҳолда 840 метр баландликда тортилган дор йўлдан ўтди.

Ким Чен Ин сафарларга алоҳида мобил ҳожатхона билан чиқиши маълум бўлди>>

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат бўйлаб, ҳарбий базалар ёки давлат заводларига қилган сафариларида ўзи билан алоҳида мобил ҳожатхона олиб юриши маълум бўлди.

АҚШ сценарийнавислар уюшмаси кино тарихидаги энг кулгули АҚШ фильмлари рўйхатини тузди>>

АҚШ сценарийнавислар уюшмаси АҚШда ишланган 101 та энг кулгули сценарийга эга фильмлар рўйхатини тузди, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter нашри. 

.uz доменидаги 430 та сайт энг кўп ташрифга эга сайтлар рейтингидан жой олди>>

2015 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра тузилган энг кўп ташрифга эга 1 млн.та сайтлар рейтингига (Top-1М) кирган .uz доменидаги сайтлар сони 430 тани ташкил қилди.

Samsung 2016 йилги флагман процессорини тақдим қилди>>

Samsung’нинг смартфонлар учун энг янги флагман процессори Exynos 8 Octa 8890 расман намойиш қилинди. Процессор 10 фоизга ошган тежамкорликда 30 фоизлик ишлаб чиқариш унумдорлигини беришга ваъда беради.

Facebook аккаунтлари бўйича ҳукумат сўровлари 18 фоизга ортди>>

Бутун дунё бўйлаб Facebook ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчилар аккаунтлари бўйича маълумотлар тақдим қилиш талаб қилинган ҳукумат сўровлари сони 2015 йилнинг биринчи ярмида 2014 йилнинг иккинчи ярмига нисбатан 18 фоизга ошди, яъни 41214 тагача етди, деб айтилмоқда компания берган ҳисоботда.

Криштиану Роналду: «Мен бир неча аёллар билан учрашяпман. Бу ўзига хос кастинг»>>

«Реал» жамоасининг 30 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг шахсий ҳаёти борасида сўзлаб берди.

Бухородаги туяқуш фермаси экотуризм зонасига айлантирилади>>

Бухоро туманида жойлашган “Мурғак” фермер хўжалиги раҳбари Мубин Маҳкамов ўзига тегишли муассасани экотурзим зонасига айлантиришни режалаштирмоқда. 

Ўзбекистонда Coca Cola ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши борасидаги миш-мишлар уйдирма бўлиб чиқди>>

Ўзбекистонда Coca Cola ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши борасидаги мишмишлар уйдирма бўлиб чиқди. 

Дунёда оналар ўлими чорак аср давомида 44 фоизга камайди>>

1990 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда жаҳонда оналар ўлими ҳолатлари 44 фоизга камайди. Аммо ҳар куни жаҳон бўйлаб 800 нафар аёл ҳомиладорлик чоғида ёки туғиш вақтида оламдан ўтади. Ўлимларнинг 99 фоизи ривожланаётган давлатларга тўғри келади.