Lenovo компанияси охирги 6 йил ичида соф зиён кўргани ҳақида маълумот берди. Компанияда бундай салбий натижа смартфонлар савдоси пастлиги билан боғланмоқда, дейилган 2015-2016 молиявий йил 2-чораги бўйича ҳисоботда.

Компаниянинг соф зиёни 714 млн долларни ташкил қилди. Компания 2014 йилнинг шу даврини 262 млн долларлик соф даромад билан якунлаган эди.

Lenovo шахсий компьютерлар сотишдан барқарор даромад олиб келади, бироқ смартфонлар сотишда унча омади чопмаяпти, деб таъкидламоқда Engadget нашри. Компания Motorola’ни сотиб олиши ҳамда 300 млн долларлик смартфонларни сотолмагани сабабли зарар кўрган.

Шахсий компьютерлар савдоси ҳам ўтган йилга нисбатан 17 фоизга тушиб етган. Бироқ бу кўрсаткич компаниянинг рақобатчилариникидан яхшироқ кўринишга эга.

Lenovo 3200 ходимини қисқартириш ҳисобига 650 млн доллар тежашни режалаштирмоқда.