Дизайн ва инновациялар соҳасидаги ютуқлар 10та категорияда қайд этилди: 77 дюймли OLED телевизор 2016 йил учун “Инновациялар соҳасидаги энг яхши”деб топилди.

Аввалари маиший техника Ассоциацияси сифатида машҳур бўлган Истеъмолчилар технологиялари ассоциацияси (CTA®) LG Electronics (LG)ни технология ва дизайн соҳасидаги етакчилигини тан олди ва компанияга инновацион маҳсулотлари учун 21та соврин тақдим этди. Мазкур маҳсулотларни 2016 йилнинг 6-9 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES 2016 кўргазмасида кўриш мумкин. LG 2016 CES® Innovation Awards`нинг обрўли даражадаги совринларини 10та юқори рақобатга эга бўлган категорияларда қўлга киритди: маиший техника, компьютер соҳасидаги қурилмалар, компьютер жамланмалари ва компонентлари, қулай технологиялар, ақлли уй, видео экранлар, наушниклар, олиб юриладиган технологиялар, симсиз гарнитуралар ва гарнитураларга симсиз аксессуарлар.
Шов-шувларга сабаб бўлган 2016 йилнинг модели саналган 77 дюймли OLED телевизор, LG V10 янги смартфони ва ҳозирги кунда аналогига эга бўлмаган асосида SideKick™ мини-машинаси ўрнатилган LG TWIN Wash™ кир ювиш машинаси CES 2016 Innovation Award мукофотининг совриндорлари деб топилди. Мана тўрт йилдирки, OLED телевизорлар ва LG смартфонлар CES Innovation Awards`нинг мукофотларини қўлга киритиб келмоқда. Ғолиблар орасида LG компаниясининг бошқа вакилларини ҳам айтиб ўтиш жоиз: OLED 4K ва LCD/LED 4K телевизорлар, маиший техника, мобил қурилмалар ва аксессуарлар. Тўлиқ рўйхат 5 январда CES 2016 кўргазмасида эълон қилинади.
«LG компанияси «Яхши ҳаёт учун инновациялар» принципини ҳаётга тадбиқ этишга интилмоқда» ва 2016 йил учун CES Innovation Awards’да 10та категория бўйича қўлга киритилган совринларимиз берилган ваъдаларни қай даражада муваффақиятли амалга ошираётганимизни тасдиқлайди", - дейди LG Electronics (АҚШ) президенти ва бош менежери Уильям Чо. – Инқилобий OLED телевизоридан тортиб, TWIN Wash`нинг етакчи тизимигача LG эгаларининг ҳаётини енгиллаштирадиган маҳсулотларни таклиф этишни давом эттирмоқда. Биз янгича қарорларимизни январь ойида CES кўргазмасида намойиш этиш имкониятини интизорлик билан кутяпмиз.

LG OLED телевизорларининг етук линейкаси телевизион технологияларини бутунлай янгича даражага олиб чиқди. 2016 йил учун «Инновациялар соҳасидаги энг яхши» мукофотига сазовор бўлган 77 дюймли 4К OLED телевизор замонавий лойиҳалаштириш ва дизайн соҳасидаги улкан ютуқлари учун ҳакамлар томонидан алоҳида эътироф этилди. Аъло даражадаги етакчи дизайнига қўшимча тарзда инқилобий OLED модель фильмларни янги HDR форматида намойиш эта олади, шунингдек тасвирларнинг олий сифатида қора рангининг идеал кўриниши ва ранглар бурчак остида томоша қилинганида ҳам жонли ва ёрқин бўлишидир. LG OLED телевизорларида қора рангларнинг идеал кўриниши мутаносибликни LCD панелларига қараганда 200 мартадан ортиқ тўлиқроқ даражага олиб чиқади, ранглар эса ҳақиқийсига ўхшаш реал кўриниш касб этади. Уй ўйин-кулгуси соҳасида CES Innovation Award’ни қўлга киритган бошқа маҳсулотлар қаторида аввалги моделлар ютуқларини мерос қилиб олган янги олд проектор, UltraWide™ монитори ва премиум-класс енгил ноутбук ҳам бор.

LG кир ювиш жараёнини мукаммаллаштиришда давом этяпти, бу борада асосга ўрнатилган SideKick™ мини-машинасига эга бўлган TWIN Wash™ кир ювиш машинасини таклиф этмоқда. Бу кийимларни ювишда икки турли циклни бирваракайига ишга тушириш имкониятини берувчи кир ювиш бозоридаги илк қарордир. Асосий машина остида ўрнатилган SideKick қўшимча кир ювиш машинаси кам ҳажмдаги кирларни ювиш учун махсус ишлаб чиқилган. У 2009 йилдан сўнг чиқарилган, LG олд юклашга эга бўлган кўплаб моделларига мутаносибдир.

CES Innovation Award мукофотига сазовор бўлган бошқа инновация кир ювиш соҳасидаги LG Stylerдир. Ушбу кийимларини парвариш қилишнинг янги элегант тизими пальто, костюмлар, свитер ва кўйлакларни кўп вақт сарфламасдан яхши ҳолатга келтириш ва янгилаш имконини беради. У кимёвий тозалашга бориш миқдорини камайтириш, натижада вақт ва молия харажатларини қисқартириш ва ҳар куни аъло даражада кўриниш мақсадида ишлаб чиқилган.

LG V10 янги смартфони мобил инновациялар чегараларини кенгайтиш бўйича мукофотга лойиқ деб топилди. V10 ижод учун яратилган - у видео кўриш учун ҳам, уни яратиш учун ҳам юксак мультимедия имкониятларини таклиф этади. Янги смартфон ўзига хос ишончлилиги билан ажралиб туради ва «иккинчи экран», «икки олд камера», «қўлда бошқариладиган видео режим» ва 32 битли Hi-Fi ЦАП (рақамли аналог қайта ишловчи) каби ажойиб хусусиятларга эга, улар LG V10’ни янги йил байрамлари учун бетакрор сифатдаги аъло совғага айлантиради.

CES Innovations Awards 2016 мукофотига сазовор бўлган бошқа мобил қурилмалар қаторига LG Watch Urbane 2nd Edition, LG TONE Active ва LG Rolly клавиатураси ҳам киритилган:

• LG Watch Urbane 2nd Edition бу ОС Android Wear’да уяли алоқа қилиш имконини берувчи қурилмадир. Эндиликда фойдаланувчилар ақлли соатлардан қўнғироқ қилиш, шунингдек ўзлариниг Android ва iOS смартфонлари билан синхронлаштиришлари мумкин.
• Bluetooth гарнитураларнинг янги модели LG TONE Active ўзига хос дизайн сабабли бўйинга мустаҳкам ўрнашади, сувдан ҳимояланиши ва ўзига хос наушниклари билан ажралиб туради, бу эса гарнитурага элегант ташқи кўринишни таъминлайди.
• Айланадиган, симсиз LG Rolly портатив клавиатураси сумка, рюкзак ёки портфелга осон жойлашади. Dual Pairing функцияси ёрдамида клавиатурани айлантиришнинг ўзи кифоя, у иккита қурилма билан бир вақтнинг ўзида алоқа ўрнатади.

«LG смартфонлари мана тўрт йилдирки ҳар йили, CES Innovation Award томонидан эътироф этиб келинмоқда, - дейди Шимолий Америкадаги LG Electronics MobileComm катта вице-президенти ҳамда савдо ва маркетинг бўйича бошқарма бошлиғи Моррис Ли. LG V10 смартфони, Watch Urbane 2nd Edition ақлли соатлари ва мукофотга лойиқ деб топилган бошқа қурилмалар компаниямизнинг мобил технологиялар соҳасидаги инновацияларга содиқлиги намунасидир».

CES Innovation Awards мукофотлари Америка саноат дизайнерлари Жамиятининг кўмагида CTA томонидан таъсис этилган бўлиб, технологик дизайн ва лойиҳалаштириш соҳасидаги ютуқларга эътибор қаратади. CES Innovation Awards мукофотлари таниқли саноат дизайни, муҳандис ва журналистлардан ташкил топган ҳакамлар томонидан ҳар йили тақдим этилади, улар мукофотга даъвогарлик қилаётган маҳсулотларни истеъмолчи нарҳи, эстетика, инновацион дизайн, сифат ва ҳаёт сифатига қўшган ҳиссаси каби бир неча мезонлар бўйича баҳолайдилар.

LG бренди АҚШ бозорига CES кўргамасида 2004 йилда расмий кириб келган давридан бери CES Innovation Awards’ нинг 170 дан ортиқ совринига эга бўлди.

Реклама хуқуқи асосида.