Обама навбатдаги сафари пайтида 4 анжуманда иштирок этади ва бир қатор давлатлар етакчилари билан учрашади

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 2077

АҚШ президенти Барак Обама навбатдаги узоқ муддатли халқаро сафари пайтида бир қатор давлатлар етакчилари билан 8 та икки томонлама ва учта кўп томонлама учрашув ўтказади. Бу ҳақда Оқ уйда сафаролди матбуот анжуманида Обама ёрдамчилари Сюзан Райс ва Бен Родс маълум қилдилар.

14 ноябрда Обама Туркия, Филиппин ва Малайзияга халқаро саммитларда иштирок этиш учун жўнаб кетади. Сафар 22 ноябргача давом этади. Туркияда “катта йигирматалик”, Филиппинда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ва Малайзияда АҚШ-АСЕАН (Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси) ва Шарқий Осиё саммитлари бўлиб ўтади.

Обама бу давлатларга сафари пайтида уларнинг етакчилари билан учрашади. Обама сафар чоғида Австралия ва Канаданинг янги бош вазирлари билан шахсан танишиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, Обама Япония, Сингапур ва Лаос етакчилари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши мўлжалланган. Обама ёрдамчиси Родснинг айтишича, Обама Лаос кейинги йилда АСЕАН ва Шарқий Осиё саммитида раислик қилиши сабабли ушбу мамлакат етакчиси билан учрашади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар