Оқ уй: Обаманинг G20даги режасида Путин билан учрашув йўқ, бироқ улар суҳбатлашишлари мумкин

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 2107

АҚШ президенти Барак Обаманинг жадвалида Анталияда бўлиб ўтадиган “катта йигирматалик” (G20) саммитида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув белгиланмаган, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда АҚШ президентининг Оқ уйдаги матбуот-анжуманида эълон қилинган жадвалидан маълум бўлди.  

Бироқ Оқ уйда Россия ва АҚШ президентлари ўртасида музокара бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райснинг айтишича, Оқ уйда бундай форматдаги кўп томонлама учрашувларда бўлгани каби икки давлат етакчисининг G20 доирасида суҳбатлашишларишга имкон бўлиши мумкинлиги кутилмоқда.   

Саммит доирасида Обаманинг Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашуви белгиланган.

Кўпроқ янгиликлар