Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 8 жамоа орасида олтинчи бўлди

Спорт 13 Ноябрь 2015 1420

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги футбол бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи тур ўйинларидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси уйга қайтди.

“В” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси учинчи турда Хитой Тайпейга қарши майдонга тушиб, йирик — 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голларни Мафутна Панжиева, Махлиё Назарқулова ҳамда Шахноза Қурбонова киритишган.

Баҳром Норсафаров бошчилигидаги жамоа мусобақанинг дастлабки ўйинида Японияга қарши майдонга тушиб, 4:0 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ундан кейинги — КХДРга қарши ўйин ҳам худди шундай ҳисобдаги мағлубият билан тугаганди. Гуруҳ босқичининг сўнгги туридаги ғалабадан кейин Ўзбекистон 3 очко билан ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

"В" гуруҳдан Япония ҳамда Шимолий Корея терма жамоалари 7тадан очко жамғариб, ярим финалга йўл олди. Ярим финал йўлланмасини “А” гуруҳидан Хитой ҳамда Таиланд терма жамоалари ҳам қўлга киритди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33146 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18595 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71594 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59137 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 622 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 3648 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 631 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар