Ўзбекистонда 20 ноябрдан 20 декабргача Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади

Жамият 13 Ноябрь 2015 2438

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар мамлакатда Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ушбу ойликдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объэктлари, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин хавфи юқори бўлган объэктларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг ушбу ойлик муносабати билан эълон қилинган мурожаатида тадбирда аҳоли иштирокига алоҳида урғу берилган. «Сизлардан ушбу тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиб, Сиз нафақат ойликнинг фаол иштирокчисига айланасиз, балки бу билан давлат ва ўз шахсий мулкингизни, уй-жойингизни ёнғиндан асраган, шунингдек, яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз», — дея таъкидланади мазкур мурожаатда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар