Ўзбекистонда 2016 йилда 1 миллионга яқин иш ўрни ташкил қилиниши режалаштирилган

Жамият 13 Ноябрь 2015 3574

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистонда ҳар йили демографик ва меҳнат бозори омилларини ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича бандлик дастурлари қабул қилинмоқда. 2016 йилга мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф чуқур ўрганилгани баробарида иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари инобатга олинган.

Дастурда белгиланган барча йўналишлар бўйича 2016 йилда қарийб 1 миллионга яқин, жумладан, мақсадли комплекс дастурларига мувофиқ 396,9 минг, якка тартибдаги тадбиркорлик, касаначиликни ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали 595,9 минг иш ўрни яратилиши кўзда тутилмоқда.

"Дастурни тайёрлаш жараёнида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, аёллар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ва ишсизлар бандлигини таъминлашнинг аниқ имконият ва йўналишлари ҳар томонлама ўрганилди. Хусусан, 2016 йилда касб-ҳунар коллежларини тамомлайдиган 511,5 минг битирувчи бандлигини таъминлаш, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида 13 триллион сўм банк кредитлари ажратилиши режалаштирилган", – дейди Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Ойбек Эгамов.

Дастур параметрларининг сифатли бажарилишини таъминлашда туман ва шаҳарлар, тармоқлар ва корхоналар бўйича мавжуд электрон ахборот ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш долзарб аҳамият касб этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат солиқ, Статистика қўмиталари ўртасида ахборот алмашинувини янада яхшилаш дастур бажарилишини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Йиғилишда дастур лойиҳасида белгиланган барча параметрларда режалаштирилган иш ўринларини ташкил этиш механизмлари муҳокама қилинди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар