Ўзбекистонда Coca Cola ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши борасидаги мишмишлар уйдирма бўлиб чиқди. Бу борада тарқалган гап-сўзлар Coca-Cola Bottlers Uzbekistan Ltd. компанияси фаолиятининг якунланишини башорат қилаётган эди.

Бу масалани аниқлаштириш учун Review.uz ходимлари компания мутасаддиларига мурожаат қилди. Компания директори ўринбосари Рустам Рауфовнинг сўзларига қараганда, техник носозликлар туфайли Тошкентдаги фаолият бир муддатга тўхтатилган.

16 ноябрдан бошлаб иш яна йўлга қўйилади.
У компаниянинг заводларида ишлаб чиқариш жараёнларида узилиш кузатилмаётганини ишонч билан таъкидлади.