Польша президенти янги бош вазирни тайинлади

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 1429

Польша президенти Анжей Дуда Беата Шидлони мамлакат бош вазири этиб тайинлаб, унга янги ҳукуматни шакллантириш вазифасини топширди, дея хабар бермоқда TVN24 телеканали.

Маросим Варшавадаги президент саройида бўлиб ўтди. Анжей Дуда Беата Шидлога бу ҳақдаги қарор нусхасини топширди.

Аввалроқ Ева Копач бошчилигидаги Польша ҳукумати истеъфога чиққани хабар қилинган эди. Мазкур қарор 25 октябрдаги парламент сайловларида собиқ бош вазирнинг “Фуқаролик платформаси” партияси мағлубиятга учраганидан сабабли қабул қилинган. Ярослав Качиньскийнинг “Қонун ва адолат” партияси Польша парламентидаги кўпчилик ўринларни қўлга киритди. Иккинчи ўринни қўлга киритган Ева Копач партияси эса 24,1 фоиз овоз тўплаб, 138та депутатлик ўрнига эга бўлди.

Шидло эса 2015 йил мартида бўлиб ўтган президентлик сайловида Дуда сайлов штаби раҳбари сифатида фаолият юритган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар