Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, АҚШ ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари АҚШнинг Донбассда яна урушни авж олдириш нияти йўқмасмикин деган фикрга келишга мажбур қилмоқда, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Путин Туркиядаги “катта йигирматалик” саммити олдидан айтиб ўтди.

“Жанговор ҳаракатлар тугатилган ва отишмалар гоҳида содир этилаётган бир пайтда АҚШ конгресси томонидан Украинага қирғин қуроллари етказиб бериш имконини берувчи қарорлар қабул қилиниши тушунарсиздир. Бундай вазиятда урушни яна авж олдириш ва жанговор ҳаракатларни келтириб чиқариш истаги йўқмикин деган савол туғилади”, деб айтди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, айни пайтда “ихтилоф томонлари умумий ечимни қидиришни бошлашлари жуда муҳимдир”.

Путинайтишича, Донецк ва Луганскдаги маҳаллий сайловларнинг қолдирилиши мажбурий чора бўлган, чунки Киев “12 февралдаги Минск келишувларини аниқ бажара олмаган ва тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикалари билан сайловларни ташкил қилиш масалалари бўйича келиша олмаган”.