Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россиянинг Суриядаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш таклифига совуқ муносабат билдирдилар, деб хабар берди РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз олдиндан АҚШ ва НАТО раҳбариятини жанговор ҳаракатлар бошланиши ҳақида хабардор қилганмиз. ИШИДга қарши АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция билан бундай вазиятлардаги яқиндан ҳарбий-эксперт ўзаро ҳаракатланишга умид қилаётган эдик. Сурия ихтилофини баҳолашда Россия ва АҚШ ёндашувларида келишмовчиликларга қарамасдан ҳам. Америкалик ва ғарбий ҳамкорлар томонидан жавоб бериш жуда совуқ бўлди”, деб айтди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, Россия Вашингтон билан бундай ҳамкорликка АҚШ Афғонистонда операция бошлаганда борган, бироқ Москва ҳозирда бу масалада АҚШдан муносиб жавоб олмади.