Қирғизистон прокуратураси биринчи суд инстанцияси томонидан мухолифат етакчиларидан бири Аҳматбек Келдибековга ўқилган оқлов ҳукмини қайта кўриб чиқишни сўрайди. У республика солиқ хизмати ва парламент спикери бўлганида мансабни суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.

Кеча Бишкекнинг Биринчи май суди Жўқорғи Кенгашнинг собиқ депутати, “Ата Журт” мухолиф партияси етакчиларидан бири Келдибеков коррупцион схемалар яратишда айбсиз деб топилган эди.

Шунингдек, суд Келдибековнинг Ижтимоий жамғармадаги коррупцион иши юзасидан эшитишларни ҳам тўхтатди.
“Бош прокуратура суднинг ушбу қарорига апелляция беришга ҳамда давлат айбловини охиригача қўллашга тайёр”, - деди идора матбуот котиби РИА Новости агентлиги билан суҳбат чоғида.