Қозоғистон ҳукумати Мисргасайёҳлик парвозларини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қозоғистон Сармоялар ва тараққиёт вазирлигининг Фуқаролик авиацияси қўмитаси сайёҳлик операторларини янги қарор тўғрисида огоҳлантирди. Бу ҳақда Қозоғистон Сайёҳлик агентликлари ассоциацияси президенти Асел Нуркебаева маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

“Сайёҳлик операторларига Фуқаролик авиацияси қўмитаси томонидан Мисрдаги беқарор муҳит сабабли (Қозоғистондан) парвозларни тўхтатиш тўғрисидаги телефонограммалар юборилди. Мазкур масала душанба (9 ноябрда) кунидаёқ муҳокама қилинган эди. Масала Қозоғистон фуқаролари хавфсизлигига бориб тақалади” , — деди Нуркебаева.

Унинг қўшимча қилишича, Мисрга йўлланма сотиб олган сайёҳлар Истанбул, БАА орқали бошқа йўналишлар орқали етказилиши ёки (пуллари) қайтиб берилиши мумкин.

Мазкур қарор 2015 йилнинг 31 октябрь куни Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли Airbus-321 лайнери парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб ҳалокатга учрагани билан боғлиқ можаролар сабабли қабул қилинган. Фалокатда самолёт бортидаги 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлган эди.