Samsung 2016 йилги флагман процессорини тақдим қилди

Технология 13 Ноябрь 2015 2556

Samsung’нинг смартфонлар учун энг янги флагман процессори Exynos 8 Octa 8890 расман намойиш қилинди. Процессор 10 фоизга ошган тежамкорликда 30 фоизлик ишлаб чиқариш унумдорлигини беришга ваъда беради. Samsung айнан шу процессорни янги Galaxy S7 смартфонига ўрнатиши тахмин қилинмоқда.

14-нанометрли FinFET технологик жараёни ёрдамида ишлаб чиқарилувчи 64 битли янги процессорнинг ўзидан аввалги, Galaxy S6 смартфонида ишлатилувчи S6 Exynos 7420 процессоридан бир қатор муҳим фарқлари бор. Бундай фарқлардан энг асосийси – Samsung томонидан мустақил ишлаб чиқилган Mongoose ядросининг ишлатилишидир. Бундай ядролардан процессорда 4 та, яна тўртта ARM Cortex-A53 ядроси ишлатилган.

Samsung’нинг таъкидлашича, Samsung Coherent Interconnect (SCI) махсус технологияси ҳисоблаш ядроларининг икки кластери ўртасида биргаликда самаралироқ ишлашни таъминлайди, бу эса 10 фоиз энергия тежашга имкон беради. Бундан ташқари, биринчи марта Samsung процессорида модем ўрнатилди. Модем 12/13 тоифадаги LTE технологияни қўллаб-қувватлайди ҳамда оператор имконият берганда 600 мБит/с тезликда маълумотлар қабул қилишни, 150 мБит/с тезликда маълумотлар юборишни таъминлайди.

Графикага ARM томонидан ишлаб чиқилган Mali T880 тезлаштиргичи жавоб беради. У 12 та ядрога эга. 4К гача (4096х2160 пиксел) кўрсатиш қобилияти қўллаб-қувватланади.

Янги Exynos 8 Octa 8890 процессорини кейинги йилнинг февралидан олдин синовдан ўтказишнинг имкони бўлмайди. Охирги маълумотларга кўра, Samsung воқеаларни жадаллаштирмасликка қарор қилди ва ўзининг кейинги Galaxy S7 флагманини одат бўйича, Барселонада 2016 йилнинг 22 февралида очиладиган MWC (Бутунжаҳон мобиль конгресси) кўргазмасидан бир кун аввал намойиш қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29878 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66550 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8684 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127818 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 980 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 3150 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1168 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар