Суриядаги уруш давомида 300та археологик объект зарар кўрди

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 2333

2011 йилдан буён Сурия ҳудудидаги 300га яқин археологик қазилма ишлари объектлари зарар кўрди. Бу маълумотларни мамлакат қадимиятлари ва музейлари ҳукумат департаменти директори Маъмун Абдулкарим Франциянинг Le Figaro газетасига берган интервьюсида келтириб ўтди.

“Сурияда мавжуд бўлган мингдан ортиқ археологик объектдан 300таси зарар кўрди”, - таъкидлади у. Абдулкарим бунга ҳарбий ҳаракатлар, ноқонуний қазилма ишларининг олиб борилиши ҳамда мафкуравий кураш сабаб бўлганини таъкидлади.

Жумладан, Фрот бўйида Мари шаҳри ҳамда Оронт бўйидаги Сурия Апамеяси харобаларида ноқонуний қазилмалар олиб борилган. Пальмира эса ИШИД томонидан бузиб юборилмоқда.
Абдулкарим Францияни унинг департаментига бебаҳо ёдгорликларни сақлашда кўмак беришга чақирди.

Кўпроқ янгиликлар