Таиланд жанубидаги Паттани вилояти ҳудудида юз берган портлаш натижасида 2 киши ҳалок бўлди ва 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълумотига асосланиб, ТАСС нашри хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар кўнгилли равишда ҳудудда тартиб сақлаш учун посбон сифатида хизмат қилаётган тинч аҳоли вакиллари эди.

Портловчи қурилма кўнгиллилар бўлинмаси жойлашган бино ҳудудига ўрнатилган. Тахмин қилинишича, бу портлаш ҳудуддаги айирмачилар томонидан уюштирилган.

Маълумот учун, кейинги 11 йилда асосан мусулмонлар яшайдига Паттани, Яла ва Наратхиват вилоятларида шундай терактлар туфайли 6,5 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Айирмачилар алоҳида султонлик тузиш мақсадида партизанлик урушлари олиб бориш билан шуғулланиб келишмоқда.