Туркиялик атеистлар паспортлардан диний мансублик ҳақидаги банднинг олиб ташланишини талаб қилмоқдалар

Жаҳон 13 Ноябрь 2015 2408

Туркиянинг атеистлар (динсизлар) уюшмаси мамлакат ҳукуматини диндорлар ва атеизм тарафдорларининг ҳуқуқларини тенглаштиришга чақирувчи арзнома остида 4 мингдан кўпроқ имзо йиғди. The Middle East Eye нашрининг маълум қилишича, динсизлар паспортдаги диний мансублик ҳақидаги банднинг олиб ташланиши ва янги туғилган болаларни мусулмонлар сифатида рўйхатдан ўтказишни бас қилишни талаб қилмоқдалар.

“Биз қонун олдида тенгҳуқуқликни истаймиз. Биз эътиқодсизлик ҳақида гапирганимизда бизни “диний қадриятларни ҳақорат қилувчилар” деб қабул қилишларини истамаймиз”, деб айтмоқдалар арзнома муаллифлари. Улар ҳаммаси бўлиб 5 мингта имзо йиғмоқчи.

Уюшма 2014 йилда Истанбулда ташкил топган. Уюшмага аъзо атеистлар диний ташкилотларга тақлид қилиб чоршанба кунлари бошпанасизларга бепул егулик берадилар. “Ўзининг эътиқодсизлиги ҳақида очиқчасига гапириш Туркиянинг кўплаб вилоятларида ҳанузгача маъқул кўрилмайди, бироқ ижтимоий муҳит ва ён-атрофдагиларга боғлиқ равишда Истанбул, Анқара ва Измир каби йирик шаҳарда яшовчи кўплаб атеистлар ўзларининг атеист эканликларини оммавий равишда тан олиш тадбирлари уюштириб турадилар”, деб Ateizm.org форуми асосчиси Айдин Тюркнинг айтган сўзларини келтирмоқда нашр.

Расман Туркия дунёвий давлат ҳисобланади, бироқ Eurobarometer 2010 йилда ўтказган сўровномаларидан олинган маълумотларга кўра, Туркиянинг 94 фоизи ўзини диндор, фақатгина бир фоизи атеист деб ҳисоблайди. Уюшманинг веб-сайти 2015 йил март ойида турк суди томонидан экстремизмни авж олдириш айблови билан тўсиб қўйилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар