Янгийўлда ўт ўчирувчилар ёнғиндан 22 ёшли қизни чиқариб олишди

Жамият 13 Ноябрь 2015 2368

Янгийўлда ўт ўчирувчилар ёнғиндан 22 ёшли қизни чиқариб олишди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, ёнғин Мурод исмли шахснинг уйида келиб чиққан. Ўт ўчирувчилар етиб келиб, оловни ўчиришган. Ёнғин ичидан уй эгасининг қизи, 1993 йили туғилган Холида чиқариб олинган.

Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ходимлари қизга ёрдам кўрсатишди.

Кўпроқ янгиликлар