Юнусободда шахсий уйдан тилла буюмлар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, Маҳлиё исмли аёлнинг уйига номаълум шахс бостириб кириб, 335 минг сўм, 50 доллар пул ва 5 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб чиқиб кетган.

Ўтказилган текширувлар давомида жиноятчи тезда қўлга олинган. Ўғри асли самарқандлик 21 ёшли Воҳиджон исмли йигит бўлиб чиққан.