“Реал” ҳужумчиси Бензема Вальбуэнани шантаж қилишда иштирок этганини тан олди

Спорт 14 Ноябрь 2015 4838

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема Москванинг “Динамо” жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Матье Вальбуэнани шантаж қилишда воситачи сифатида иштирок этганини тан олди.

Аввалроқ Бенземага қамоқ жазоси хавф солаётгани маълум қилинганди.

“Мен Карим Зенати ва Матье ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш учун воситачи бўлишимга тўғри келди. Мен Карим билан бу ишга қандай ёндашиш кераклигини муҳокама қилдим. Бироқ таъкидлайман, мен Вальбуэнанинг тўламаслиги кераклигига ишончим комил эди. Тўғрисини айтганда мен карахт ҳолдаман. Бу вазият қаерга кириб қолганини кўрганимда ўзимни аҳмоқдек ҳис қиляпман. Ахир мен Зенатига ишонгандим”, деб Бенземанинг сўзларини келтирмоқда француз ОАВлари.

Кўпроқ янгиликлар