14 ноябрь куни Париждаги барча расмий ва муниципаль муассасалар шаҳарда содир этилган қатор терактлар сабаб ёпилди. Бу ҳақда Париж мэрлиги маълум қилган.

Шу муносабат билан шаҳар бошқарув маъмурияти, музейлар, кутубхоналар, бассейнлар ва озиқ-овқат бозорлари ёпиқ бўлади.

Бундан ташқари, шанба кунга мўлжалланган барча оммавий табдирлар ҳам бекор қилинган.

Терактларга ҳамдардлик ифодаси тариқасида Париждаги “Диснейленд” аттракционлар парки ҳам ишламайди, деб хабар бермоқда Liberation.