АҚШнинг Stratasys ва Aurora Flight Sciences компаниялари реактив двигателга эга учувчисиз учиш қурилмасини лойиҳалаштириб, 3D-принтерда босиб чиқардилар, деб хабар бермоқда Business Wire нашри.

Дрон жуда кичик – 15 кг вазнга эга, бироқ 240 км/cоатгача тезлаша олади. Дроннинг қанотлари қулочи 15 метрни ташкил қилади. Қурилма 80 фоизга уч фазоли босма учун мўлжалланган материаллардан ясалган.

“Бу замонавий ишлаб чиқариш аэрокосмик соҳа учун ноёб имкониятларни таклиф қилишга қодирлигининг ажойиб намойишидир”, деб айтди Stratasys компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича бош менежери Скотт Севчик.

Aurora Flightg Sciences компанияси муҳандиси Дэн Кэмпбеллнинг айтишича, уз фазоли босма технологияларидан фойдаланиш дронни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш учун кетадиган вақтни икки баробар қисқартиришга имкон берди.