Афғонистон президенти Туркманистонга давлат ташрифи билан боради

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 2128

2015 йилнинг декабрь ойида Афғонистон президенти Ашраф Ғани Туркманистон– Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон трансмиллий газ қувури қурилишининг бошланишига бағишланган маросимда иштирок этиш учун Туркманистонга ташриф буюради, дея хабар бермоқда Khaama Press агентлиги.

Таклифнома 9 ноябрь куни Турманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали суҳбат жараёнида қабул қилиб олинган.
Бердимуҳамедов афғон ҳамкасбини 2015 йилнинг 13 декабрь куни Туркманистон– Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон трансмиллий газ қувури қурилишига бағишланган тантанали маросимга таклиф қилган.

Газ қувурининг умумий узунлиги 1735 километр бўлиб, унинг 700 километри Афғонистон орқали ўтади. Мазкур лойиҳа ишга туширилиши билан йилига 33 миллиард куб метр газни экспорт қилиш имкони туғилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллиард долларни ташкил этиб, АҚШ, Осиё тараққиёт банки ва “Туркмангаз” давлат концерни асосий сармоядорлар ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар