Антуан Гризманнинг синглиси "Батлакан" театрида гаровга олинганлар ичида бўлган

Спорт 14 Ноябрь 2015 4521

Франция терма жамоаси ва "Атлетико" жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманнинг синглиси 13 ноябрь куни Париждаги "Батаклан" театрида жангарилар томонидан гаровга олинганлар орасида бўлган ва кейинчалик махсус хизматлар томонидан қутқариб олинган. Бу ҳақда футболчи ўз твиттерида маълум қилди.

"Худога шукрки, синглим у ердан омон чиқди. Қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардман", дея ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, Парижда 13 ноябрь кечаси 6 тадан 7 тагача теракт амалга оширилган: 4 та ҳужумда одамларга қарата ўқ узилган, “Батаклан” концерт залида одамлар гаровга олинган, шаҳар четидаги “Стад де Франс” стадиони ёнида 3 та портлаш содир этилган.

Охирги маълумотларга кўра, теракт натижасида қурбон бўлганлар сони 150 кишини ташкил этади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар