Буюк Британияда самолёт ҳалокати сабаб тўрт киши ҳалок бўлди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 1580

Англиянинг жануби-шарқида енгил момторли самолётнинг ҳалокати сабаб, икки эркак ва икки аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Тақдим этилган маълумотга кўра, воқеа Сомерсет графлигидаги Тонтон шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан тиббиёт ходимлари, полициячилар ва ўт ўчириш хизмати ходимлари етиб боришган. Аммо бортдаги ҳеч бир кишини қутқариш насиб этмаган.

Айни дамда ҳалокат юз берган ҳудуд ўраб олинган, шосседаги ҳаракатлар тўхтатилган. Воқеа жойида ҳалокат сабабларини аниқлаштириш мақсадида мутахассислар иш олиб боришмоқда.

Кўпроқ янгиликлар