Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолиси шаҳар ҳокимияти ва Чилонзор тумани Қонунчилик органлари томонидан қўпол равишда қонун бузиш ҳолатлари кузатилаётгани баён қилинган мурожаат йўллашди.

“Бугунги кунда Тошкент шаҳрида аҳоли учун оптимал инфратузилма яратиш, қурилиш ва кўкаламзорлаштириш бўйича катта ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шу мақсадда Республика ҳукумати томонидан мақсад сари йўналтирилган, объектларни жойлаштриш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳолининг мурожаатида Тошкент шаҳри ва Чилонзор тумани Қонунчилик органлари томонидан қўпол равишда қонун бузиш ҳолатлари кузатилмоқда ва аҳоли уйнинг олд қисмидаги ер майдони бошқа мақсадларда фойдаланиш учун берилишига қарши чиқмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида жойлашган “3-Чарҳ Комолон” маҳалласидан 7-кўп қаватли уйлар аҳолиси мурожаат этишган. Ўз мурожаатларида фуқаролар, хусусан «Best Universal Group» МСЖ хусусий тадбиркорларининг Конституциявий мулкдорлик ҳуқуқларини тиклаш масаласи кўрсатилган. Айнан мазкур хусусий тадбиркорлар саъй-ҳаракатлари билан уй олди ҳудуди нафақат кўркам ва замонавий тус олди, балки маҳаллий автоулов эгалари учун қулай автотурар жойларига эга бўлди.


Энди эса автотурар жой ўрнида Учтепа тумани аҳолисининг сўзларига кўра, ҳукумат органлари, шаҳар ва Чилонзор тумани ҳокими болалар майдончасини бузиб ташлаш ва унинг ўрнида бошқа объектни қуришга ҳаракат қилишмоқда.
Янги объектнинг қурилиши маҳаллий аҳоли учун қулайлик, яъни коммуникацион қурилма нуқтаи назаридан қай тариқа таъсир қилиши, яъни маҳалла аҳолисининг газ, иситиш тизими, канализация, совуқ сувсиз қолиши ҳеч кимни ташвишлантирмаяпти шекилли. Балки “3-Чарх Комолон” маҳалласида юзага келган вазият чуқур ўрганилмагандир?
Биз вазиятни ҳуқуқлари поймол этиляпти деб ҳисоблаётган маҳалла аҳолиси нуқтаи-назаридан ўрганишга ҳаракат қиляпмиз.


Ҳаммасини бир бошдан бошласак. Маълумки, 2013 йилда Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши депутатлари томонидан 2013 йилнинг 8 апрелида Тошкент шаҳар ҳокимининг 314-сонли “Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларини сақлаш иншоотларини қуриш ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ тартибга солиш тўғрисида”ги қарори маъқулланди. Айнан ушбу ҳужжат билан 2013 йилнинг май ойидан 2014 йилнинг декабрига қадар Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманидаги 41 мингга яқин гараж ва автотўхташ қурилишларини қайта таъмирлашнинг ойма-ой графиги тасдиқланди.
Қарор “Намунали маҳалла” шаҳар лойиҳасига мувофиқ қабул қилинди ва гаражларни автотурар жойларига алмаштириш режалаштирилди, уларнинг қурилиши жалб этилган ҳомийлар томонидан амалга ошириладиган бўлди. Ҳақиқат шундаки, мазкур ҳомийларни ажратилган ерларни унинг таъмирланишига ажратилган воситалари билан ҳокимнинг биргина қарори билан тортиб олишлари мумкинлиги ҳақида ҳеч ким огоҳлантирмаган.
2014 йилнинг январь ойида ҳокимнинг ушбу қарори прокуратура томонидан бекор қилинди, бироқ пойтахтдаги гараж қурилмаларининг тўртдан бир қисми бузиб ташланган ва уларнинг ўрнида автомобиль турар жойлари барпо этилган эди.
Шаҳар маъмуриятининг ўша вақтда амалда бўлган қарорига мувофиқ, Муқимий кўчаси 158-уй ҳудудида жойлашган майдони 0, 1954 га бўлган, мана шундай ерлардан бири Чилонзор тумани ҳокимининг 2013 йилдаги 19 июлдаги 143-ф сонли қарори билан «Best Universal Group» МЧЖ га ажратиб берилди.


«3-Чарҳ Комолон» маҳалласи аҳолисининг сўзларига қараганда, “ер майдонига автотурар жой қуриш учун эгалик қилишга рухсат олинганидан кейин бузиб ташланган гаражлардан қолган ҳудудни тозалашга киришдик” – дейди қурилиш ишларида бевосита иштирок этган Фарҳод. Ушбу ҳудуддан 80 та КАМАЗ машинасида қурилиш ва бошқа чиқиндилар олиб чиқилди. Ўралар қазилиб, ўсиб кетган буталар олиб ташланди.
Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида, мазкур ҳудудда маҳалладаги машина эгалари учун автотурар жойлари, болалар ўйин майдончаси, ахлат чиқиндиларини йиғиш жойи қурилди.

Ҳудуд ўзгача тус олди, эндиликда бу ерда болалар ўйнаши учун майдонча, автомобиль эгалари учун эса барча зарур нарсалар - ёнғин хавфсизлиги учун ҳам, автотранспортларни тоза сақлаш воситалари билан жиҳозланган жой бунёд этилди. Зарур коммуникация воситаларининг барчаси ўрнатилди, назоратчи учун ҳам махсус хона қурилди, ёруғлик воситалари йўлга қўйилиб, эндиликда бу ерда видеокузатув ишга туширишили режалаштирилган. Барча юқорида келтирилган қулайликлардан бепул фойдаланиш мумкинлиги кишини хурсанд қилади. Мазкур автотурар жой ва болалар майдончаси 2015 йил август ойида байрамона очилишдан кейин ишга тушди.
Ҳаммаси ижобий ҳал бўлибди, натижалар ҳам яхши, унда гап нимада дерсиз?


Масаланинг нозик томони айнан мана шу нуқтадан бошланади.
Автомобиллар учун турар жой очилиши биланоқ ғалати ва тушунарсиз нарсалар содир бўла бошлади. Чунки бугунги кунга келиб автотураржой мавжуд ва у «Best Universal Group»га тегишли, бироқ автотураржой жойлашган ер майдони шаҳар маъмурияти томонидан умуман бошқа одамларга берилган.
Бунга асос қилиб эса Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йилнинг 12 августидаги 722 –сонли қарори келтирилмоқда. Унга кўра, 158 уй олдидаги ер ҳудуди Учтепа туман, Раҳимбобоев кўчаси 163 да истиқомат қилувчи фуқаро Отажонов Дилшод Хусановга ажратилган.


Ҳудудни ажратишга асос эса юқорида номи келтирилган фуқаро Отажонов Д.Х унга тегишли бўлган тўрт хонали Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор-12, 41-уй, 8-хонадонини ҳокимиятга топширганлиги дейиляпти.
Шаҳар бошлиғи қароридан кейин 2015 йилнинг 5 октябрида Чилонзор туман ҳокимининг 526-сонли қарори чиқди. Бу ҳужжатда эса сабаблар келтирилмаган. Бироқ ушбу ҳужжат пайдо бўлганидан кейин янги хўжайин мазкур ҳудудга келиб, ўз ҳуқуқларини талаб эта бошлади. Унинг биринчи ҳаракати эса жиноят бўлди.


Автотураржойнинг бир қисмида 60 йиллик баланд чинор бўлиб, бутун ҳовли ва болалар майдончасига соя бериб турарди. Янги хўжайин ўз ишини кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлашдан бошлади. Ҳозирги кунга қадар, янги хўжайиннинг ўз жиноий ишлари учун жазога тортилмади.
Дарҳақиқат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сонли қарори асосида бўш турган ер майдонларини индивидуал турар жой қуриш учун бир оилага 0,06 гектаргача ҳажмда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан тақдим этиш кўриб чиқилган. Бироқ олинган маълумотларга кўра, фуқаро Отажонов Д.Х Учтепа туманидаги тўрт хонали уйни 2015 йилнинг 15 июнида, яъни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ишчи гуруҳи комиссияси ўтказилганидан сўнг сотиб олган.
Бу эса комиссия ўз хулосасини ишончли бўлмаган маълумотларга асосланиб берганлигини англатади. Ахир май ойида Отажонов Д.Х Учтепа туманидаги хонадонини бера олмас эди, чунки 15 июнгача унга эгалик қилмаган. Ҳозир ҳам қайд этилган хонадон манзил бюросида маълум қилишларича, Отажонов Д.Хга тегишли. Ким кимга ва нимани берибди деган хулоса келиб чиқяпи.

Яна бир масала юзага келмоқда: Комиссия Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 158 уйда “бўш турган ер майдони” мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни қандай қилиб олди, ахир Асосий режага кўра, тумандаги қурилиш ишлари якунлангандику?
Фуқаро Отажонов Д.Х берилаётган ер ҳудуди кўрсатилган муддатда бўш эмас эди, у «BEST UNIVERSAL GROUP» МЧЖ га бириктирилган эди, унинг эгалари эса кўрсатилган майдонда истиқомат қиладилар.
Қандай қилиб бундай юридик тушунмовчилик юзага келаётгани тушунарсиз.
Шундай тасаввур пайдо бўладики, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ишчи комиссияси қарорига тақдим этилган ер жорий йилнинг май ойида қонуний эгалари мавжуд бўлганига қарамай, хўжайинсиз эди.
Айнан мана шу масалани ҳал этиш учун Бош Прокуратура ва Вазирлар Маҳкамасига аризалар юборилган.